Тошкентда ўндан ортиқ йигит бир болани мажбуран машинага солиб кетишга уринди

14:52 25 Июнь 2024 Жамият
403 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ўндан ортиқ йигит бир болани мажбуран машинага солиб кетишга урингани тасвирланган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат кеча, 24 июнь куни соат 23:50 ларда Чилонзор тумани «Халқлар дўстлиги» метроси олдида 22 ёшли А.У. ва унинг танишлари унинг танишлари — 2002 йилда туғилган Х.О. ва М.А., 2004 йилда туғилган С.Т. ва бошқалар ўзаро келишмовчилик сабабли оғзаки тортишиб қолишган.

Сўнг А.У.ни ўзлигига тегишли бўлган «Matiz» русумли автомашинасига ўтказаётган вақтида, ИИО ППХ ходимлари келаётганлигини кўриб ушбу фуқаролар қочиб кетишган.

«Ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва пичоқ билан таҳдид қилинмаган», дея воқеа юзасидан тарқалаётган турли хабарлар рад этилган пойтахт ИИББ хабарида.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳуқуқбузарлардан уч нафари ушланган, қолганларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер