Тошкентда МГИМО филиали биноси расман очилди
Очилиш маросимида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, МГИМО ректори Анатолий Торкунов, республика вазирлик ва идоралари вакиллари ҳамда талабалар иштирок этишди.
Филиални ташкил этиш тўғрисидаги битим ўтган йилнинг октябр ойида Россия раҳбари Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида имзоланган эди.
МГИМО жорий йилнинг сентябрь ойидан институт филиалида “Бизнес-ахборот” ҳамда “Ҳуқуқ” йўналишлари бўйича ўқиш бошлаган. Ўқиш жараёни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биносида олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг