Тошкентда мажбурий бадал ва ижара учун ундирилган маблағни ўзлаштирган ширкат аниқланди

16:41 30 Ноябрь 2023 Жамият
325 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.А.” уй-жой мулкдорлари ширкати собиқ раҳбари О.Д. ушбу ширкатга бириктирилган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан мажбурий бадал учун ундирилган 101,1 млн. сўм нақд пулларни ҳамда ижарага берилган кўп қаватли уйлар ертўласи учун тўлов қилинган 217 млн. сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер