Тошкентда «Matiz» даҳшатли тарзда ЙТҲга учради

19:22 19 Июнь 2024 Жамият
475 0

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида «Matiz» русумли транспорт воситаси йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 19 июнь куни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ибн Сино кўчасида содир бўлган. 2005 йилда туғилган Р.Ж. «Matiz» русумли автомашинани бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йўл ўртасидаги бетон устунга бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида Матиз ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Сардоба туманида «Nexia-1» русумли транспорт воситаси тўхтаб турган юк машинасига бориб урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётган «Nexia-3» машинаси ЙТҲга учрагани ва икки нафар вояга етмаган бола жабрлангани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер