Тошкентда «Malibu-2» ва «Spark» тўқнашди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ маълумот берди.
Унда айтилишича, шу йилнинг 23 март куни соат 23:50 ларда Тошкент шаҳри Миробод тумани Нукус-Амир Темур кўчалари чорраҳасида «Malibu-2» ва «Spark» русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Malibu-2» автомобили ҳайдовчиси ва «Spark» автомобилида бўлган 1 нафар йўловчига шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг