Тошкентда “Ласетти” дарахтга урилиб, ёниб кетди

20:54 24 Июль 2020 Жамият
1198 0

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 18:50 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Нукус кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.М. «Ласетти» русумли транспорт воситасида А.Қодирий кўчасидан А.Темур кўчасига тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратувчи бўлагидан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб дарахтга урилган ва транспорт воситасида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёнғин натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер