Тошкентда «Lacetti» тўлиқ ёниб кетди
Фото: ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида «Lacetti» русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 12 ноябрь куни соат 08:40 ларда Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчаси 2-уй қаршисида содир бўлган. Ҳодиса туфайли «Lacetti» русумли транспорт воситаси батамом ёниб кетган.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Таъкидланишича, воқеа оқибатида тан жароҳат олганлар бўлмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг