Тошкентда кучли шамол сабаб Tracker устига дарахт қулади

20:09 18 Май 2024 Жамият
418 0

Фото: Экология бошқармаси

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида кучли шамол сабаб дарахт Tracker устига қулади. Бу ҳақда пойтахт Экология бошқармаси хабар берди. 

Манбага кўра, Яшнобод тумани, Авиасозлар 2 мавзеси, Баркамол МФЙ 8-уй олдида табиий омиллар, яъни кучли шамол эсиши натижасида, бир дона заранг дарахти илдиз қисмидан қўпорилиб тушган.  

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Яшнобод тумани инспекторлари томонидан ўрганилганда, жабрланганлар йўқлиги, дарахт қўпорилиши Tracker русумли автомашинасига зарар етказгани аниқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер