Тошкентда кўп қаватли уйда газ портлади

09:02 04 Октябр 2021 Жамият
1024 0

3 октябрь куни соат 22:13 да Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманининг еттинчи кварталидаги 59-уйда газ портлаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, газ етти қаватли янги бинонинг иккинчи кириш қисмида портлаган. Талофат оқибатларини бартараф этиш учун воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган.

Мавжуд маълумотларга кўра, уй аҳолиси жабрланмаган, қурбонлар бўлмаган, дейилади хабарда. Қайд этилишича, портлаш бир вақтнинг ўзида бир нечта квартираларга қисман зарар этказган. Уларда дераза ва эшиклар шикастланган. Ҳозир махсус хизмат мутахассислари фавқулодда вазият сабабларини ўрганмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер