Тошкентда Кичик ҳалқа йўлида ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди
Фото: Иллюстратив фото
Бу борада Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёни 17 январь куни тасдиқланди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги соатига 60 кмгача пасайтирилмоқда.
Жумладан, пойтахтдаги Кичик ҳалқа йўли ичида жойлашган кўчаларда транспорт воситаларининг юқори ҳаракат тезлиги 60 км/соат этиб белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг