Тошкентда хорижлик шахс 6,3 кг «марихуана» билан ушланди

16:50 13 Апрель 2026 Жамият
107 0

Тошкент аэропортида 6,3 кг «марихуана»ни олиб киришга уринган хорижий йўловчи тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Таиланднинг Бангкок шаҳридан учиб келган хорижий йўловчилардан бирига тегишли қўл юки ва багажлари божхона назоратидан ўтказилган. Натижада юклар орасида турли қадоқлар ичида 12 дона полиэтилен ўрамлар яширилгани аниқланган.

Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу ўрамлар очиб кўрилганида, уларнинг ичидаги яшил рангдаги ўткир ҳидли модда Марказий божхона лабораторияси хулосасига кўра, 6,3 килограммдан зиёд оғирликдаги қуритилган «марихуана» эканлиги маълум бўлган. Мазкур модда эса Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган гиёҳвандлик воситаси ҳисобланади.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер