Тошкентда ходимларга дайди топишни буюрган ИИБ амалдори ишдан олинди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида профилактика инспекторларига кўчалардан дайди топиш бўйича топшириқ берган Олмазор тумани ИИБ амалдори Аброр Худойбердиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу маълумотни бугун, 11 апрель куни Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Рамазон Ашропов эълон қилган. Унинг билдиришича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, унинг натижаларига кўра мансабдор шахс ишдан олинган.
Ушбу ИИБ амалдори бир муддат аввал профилактика инспекторларига кўчалардан дайди топиб, планни тўлдиришни буюрган эди.
«Протоколлар ҳамма нарсадан ноль бўлиб ётибди. Ҳамма йўналишинг ноль: дайди ноль, маъмурий баённома ноль, маъмурий назорат ноль. Э, бу сенлар нима ўзингдан кетиб қолганмисанлар, виждонсиз? Биттанг қани дайди қилма-чи? Қариндошингни олиб бориб ёп, дайди қилиб. Yoki ўзинг дайdи бўласан», деганди у.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг