Тошкентда Келес йўлининг бир қисми уч кунга ёпилди

13:34 02 Май 2020 Жамият
1469 0

Тошкент шаҳрида 1 май куни соат 23:00дан 4 майга қадар Келес йўлининг Кичик ҳалқа йўлидан Ҳасанов кўчалари оралиғидаги қисми вақтинча ёпилди.

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу Олмазор тумани Келес йўли кўчасида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли амалга оширилди.

Қайд этилишича, шу вақт оралиғида ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланувчи транспорт воситалари айланма йўллар орқали юришлари мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер