Тошкентда катта миқдордаги психотроп моддалар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

10:23 14 Июль 2025 Жамият
235 0

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали маълумот берди.

Унда айтилишича, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган шахснинг Янгиҳаёт туманидаги ижарадаги яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Кўздан кечириш жараёнида хонадонда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 16 минг 249 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Маълум бўлишича, у муқаддам «Telegram» мессенжери орқали савдо қилувчи шахс томонидан Сергели тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган ушбу дори воситаларини олиб, келгусида мижозларга сотганидан сўнг, наркосавдогарга 16 минг АҚШ доллари бериши керак бўлган.

Ҳозирда дорифуруш фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, «Зардекс» дори воситалари таркибида «Прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сон қарорига мувофиқ, «Прегабалин» моддаси кучли таъсир қилувчи моддалар туркумига киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер