Тошкентда камида 15 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:46 04 Апрель 2024 Жамият
612 0

Фото: «Газета.uz»

Тошкентнинг Махтумқули кўчасида пайшанба куни соат 10:30 атрофида камида 15 та автомобиль иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

ЙТҲда иккита оғир автомобиль, жумладан, бетон плиталар ортилган КамАЗ ва кўплаб автомобиллар иштирок этган. Баъзи машиналар жиддий шикастланган, бошқалари эса кичик зарар кўрган. Икки машина эса йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган.

Ҳодиса туфайли йўлнинг тўртта қаторидан учтаси тўсилиб қолди ва узун тирбандлик юзага келди. Кейинроқ Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси билан чорраҳадан марказ томон ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилди.

Воқеа жойига ППХ ходимлари етиб келганди ва автомобиллар очиқ бўлган битта қатордан ўта бошлаган. Тез ёрдам шифокорлари жабрланганларга ёрдам кўрсатмоқда.

Кеча Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер