Тошкентда «КамАЗ» қарши йўлакка чиқиб кетиб, «Lacetti» билан тўқнашди

11:09 23 Декабрь 2021 Жамият
653 0

Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Тошкентда юк машинаси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетди ва «Lacetti» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 12:00 атрофида Тошкент ҳалқа йўлининг Сергели ҳудудидан ўтган қисмида 21 ёшли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ҳамда «Lacetti» билан тўқнашган.

Қайд этилишича, юк машинаси ҳайдовчиси автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер