Тошкентда йўловчининг ёнидан совуқ қуроллар топилди
Фото: Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
2022 йил 6 февраль куни соат 16:00 ларда, Бектемир туманида жойлаган «Бектемир» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Тилепов ва И.Джумабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark“ русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1997 йилда туғилган Т.А.нинг ёнидан, ўткир тиғли пичоқ ҳамда пневматик қурол шунингдек, автомобиль салонидан, кўлда ясалган темир «бита» топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, йўловчи ҳамда ҳайдовчи ва аниқланган совуқ қуроллар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг