Тошкентда йўловчи автобуси, «Cobalt» ва «Tracker» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

18:01 24 Сентябр 2024 Жамият
425 0

Тошкент шаҳрида «Cobalt», «Tracker» ва «King Long» русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайде тилишича, ҳодиса бугун, 24 сентябрь куни соат 10:10 ларда Олмазор тумани Талабалар кўчасида юз берган. Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲ «Cobalt» ҳайдовчисининг айби билан содир этилган.

Ҳодиса оқибатида «Tracker» ҳайдовчиси К.Ф, йўловчиси Т.М ва Э.Алар енгил тан жароҳати олган. «Cobalt»ва «Tracker» ҳамда автобус техник шикастланган.

Манбага кўра, ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер