Тошкентда инсон органлари олди-сотдиси билан шуғулланган эр-хотин ушланди

11:22 18 Февраль 2026 Жамият
336 0

Видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида инсон аъзолари ва тўқималарини ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, муқаддам Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми билан судланган 1989 йилда туғилган фуқаро турмуш ўртоғи билан биргаликда жиноий тил бириктириб, осон пул топиш мақсадида инсонларда раҳм-шафқат уйғотувчи видеолар тайёрлаб, интернет ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларга жойлаб борган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида эркак ижтимоий тармоқлар орқали инсон аъзолари ва тўқималари ноқонуний олди-сотдиси билан доимий равишда шуғулланиб келгани аниқланган. Мазкур шахс мижозларни операция қилиш учун Тожикистоннинг Душанбе шаҳридаги «Истиқлол» клиникасига олиб бораётган бўлган.

Шунингдек, у ўзига ҳам буйрак кўчириш операцияларини амалга оширгани ва унга бу ишда ёрдам берганлар ҳам аниқланган. Улар орасида Telegram, Instagram, YouTube ижтимоий тармоқлари канал юритувчиси ҳам яқиндан ёрдам бериб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 133-1-моддаси (инсон аъзоларининг ва тўқималарининг олди-сотдиси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер