Тошкентда ичида 560 минг доллар бўлган сейфни ўмарганлар ушланди

19:08 04 Август 2025 Жамият
311 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Миробод туманида ташкилот идорасидан ичида 560 минг доллар бўлган сейф ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ хабар қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 июнь куни тунги соат 02:20 ларда Тошкент шаҳрининг Миробод туманида икки нафар фуқаро ташкилот идорасига кириб, директорнинг хонасидан ичида турли ҳужжатлар, 2 та флешкарта ва 560 минг доллар бўлган сейфни ўғирлаб кетган.

Улар сейфни дастлаб деразадан кўчага улоқтирган, шундан сўнг «Gentra» русумли автомобилига ортиб, олиб кетишган. Сейф фуқаролардан бирининг хонадонига олиб борилиб, махсус анжомлар ёрдамида кесиш йўли билан очилган. Талончилар пулларни олгач, далилларни яшириш мақсадида сейфни шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи каналлардан бирига чўктириб юборган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ўғриликни содир этганлар фуқароларнинг шахси аниқланган. Сўнг гумонланувчилардан бири Андижон шаҳрида қариндошининг уйида ушланиб, пойтахтга олиб келинган.

Яна бир шахс эса ўғирланган пулларнинг бир қисмига «Honda» русумли мототцикл сотиб олиб, Қирғизистонга қочишга уринган, бироқ Андижондаги меҳмонхонада қўлга тушган. Гумонланувчиларда шунингдек яна 440 минг доллар борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер