Тошкентда "Hyundai Sonata" ёниб кетди
Бугун, 5 август куни соат 16:10 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзор тумани кўчаларининг бирида ҳаракатланиб кетаётган «Хундай-Соната» русумли автомобилнинг мотор қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 16:21да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг