Тошкентда ҳаракатсиз турган «Lacetti» ёниб кетди

13:38 27 Декабрь 2024 Жамият
266 0

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида «Lacetti» русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 27 декабрь куни соат 08:35 ларда Янгиҳаёт тумани Янги умид МФЙ 2-ҳудуд 46-уй орқа қисмида ҳаракатсиз турган «Lacetti» русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳат олмаган.

«Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер