Тошкентда ҳайдовчининг юзига ҳужжатларини отган ГАИга нисбатан хизмат текшируви тайинланди

17:18 06 Ноябрь 2021 Жамият
1548 0

Ижтимоий тармоқларда «Тошкент шаҳрида ГАИ, ҳайдовчини юзига ҳужжатларни отиб кетиб қолди» сарлавҳаси остида видео тарқалган эди. Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Хабарга кўра, 3 ноябрь куни соат 19:50 ларда Шайхонтоҳур тумани, «Алишер Навоий-Лабзак» кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Б.Садиков томонидан «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдаларга йўл бермаганлиги боис тўҳтатилган. Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи эътирозлари борлигини айтган. Видеода ходим ҳужжатларни ҳайдовчининг қўлига бермай автомобиль салонига ташлаб, кетиб қолганлиги акс этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув давомида видеода акс этган барча ҳолатларга ҳамда ЙПХ ходимининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер