Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотаётган дорихоналар ёпилди

23:42 05 Октябр 2021 Жамият
1254 0

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги дорихоналарда кучли дори воситаларининг ноқонуний савдоси аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, туман дорихоналаридан бирида 24 ёшли фуқаронинг кучли дори-дармонларни ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланган. Текширув давомида ашёвий далил сифатида 957 та “Зардекс” таблеткалари ва 28 та “Регапен” таблеткалари олинган.

Шунингдек, яна бошқа дорихонада 30 ёшли эркак гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотиш билан шуғулланган. Текширув натижасида дорихонадан 78 та “Зардекс” таблеткалари, 6 та “Селофен” таблеткалари, 4 та “Регапен” таблеткалари ҳамда битта шиша “Тропикамид” топилган ва мусодара қилинган.

Бундан ташқари, шунга ўхшаш фактлар Чилонзор туманининг 8 ва 18 -кварталларида жойлашган яна учта дорихонада аниқланган.

Аниқланган фактлар асосида Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (Таркибида кучли моддалар бўлган рецепт бўйича дори воситаларини чакана сотиш тартибини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер