Тошкентда «Gentra» мактаб ўқувчисини уриб кетишига бир бахя қолди (+видео)
Ижтимоий тармоқларда «Gentra» автомобили мактаб ўқувчисини уриб юборишига бир бахя қолгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ маълумот берди.
Унда айтилишича, олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Сергели туманида содир бўлгани аниқланиб, «Gentra» автомобили вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
«Бола келаётган экан. Сумкасига туртилиб кетдим. У бола ўтиб кетгандан кейин, унга жароҳат етмагани учун йўлимда давом этдим. Бунақа ҳолатларда тўхташ кераклигини билмагандим. Бошқа бундай иш қилмайман. Кечирим сўрайман», — деган ҳайдовчи.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг