Тошкентда фирибгар наманганлик танишининг беҳаё суратларни тарқатиш билан таҳдид қилиб пул ундирмоқчи бўлди

01:38 19 Декабрь 2021 Жамият
1509 0

Тошкентда танишидан беҳаё суратларни тарқатмаслик учун пул ундираётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 декабрь куни Яккасарой тумани ИИБга Наманган вилоятида туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Қайд этилишича, 11 декабрь куни унинг таниши сурат ва видеоларни тарқатмаслик учун 5 миллион сўм талаб қилган.

14 декабрь куни Яккасарой туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, фирибгар 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўм олаётган вақтда қўлга олинди.

Эркакка нисбатан 165-модда 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер