Тошкентда фармацевтика заводларини қуриш ва модернизация қилишга оид 2-халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтади

14:20 14 Октябр 2023 Жамият
668 0

Жорий йил 15-16 ноябрь кунлари Тошкентда «Ўзбекистон ва Марказий Осиё: фармацевтика заводларини қуриш ва модернизация қилиш» 2-халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари фармацевтика тармоғи етакчиларига аталган мазкур уникал профессионал майдонда инвестицион лойиҳалар, йирик корхоналар раҳбарлари, давлат идоралари, регулятор-назорат органлари вакиллари, ишлаб чиқариш техногиялари литсензиарлари, қурилмалар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилари, инжиниринг ҳамда лойиҳалаштириш ва қуриш компаниялари вакиллари, шунингдек технологиялар ва хизматлар етказиб берувчилари учрашишади.

Тадбирда ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва модернизациялаш бўйича йирик инвестицион лойиҳаларни ҳамда фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи амалдаги корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер