Тошкентда фаолияти тўхтатилган кафе ёниб кетди
Жорий йилнинг 18 январь куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида фаолияти тўхтатилган кафеда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин соат 18:08 да Бешёғоч кўчасидаги кафеда содир бўлган. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 18:15 да етиб келган, ёнғин соат 18:30да маҳаллийлаштирилган ва 18:33 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида бино ичидаги 50 квадрат метрга яқин чиқиндилар ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг