Тошкентда ер усти метро бекати ёнидаги бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди
ФВВ ахборот хизматининг маълумот беришича, бугун, 15 январь куни соат 14:56 да Сергели тумани, Қанора кўчасида жойлашган, енгил конструкциядан қурилган дўконларда ёнғин чиққанлиги тўғрисида Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан 4 та Ёнғин қутқарув экипажлари ёнғинга соат 15:01 да етиб бориб, соат 15:05 да ёнғин тўлиқ ўраб олиниб, соат 15:12 да батамом ўчирилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.
Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини сўраб қолади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг