Тошкентда электромобиль ёниб кетди
Кеча, 8 апрель куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида Leapmotor русумли электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 21:14 да Олмазор тумани Беруний кўчаси 2-уй олдида электромобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.
Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 21:18 да етиб бориб, ёнғин соат 21:28 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар тўғрисида хабар тушмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг