Тошкентда директор ходимларини дам олиш кунлари ишлашга мажбур қилди
Фото: Иллюстратив фото
Ишга Чилонзор тумани Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари жалб этилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганилган. Маълум бўлишича, марказ ходимлари дам олиш кунида меҳнат фаолиятига жалб қилинган, бироқ қўшимча иш ҳақи тўлаш ёки дам олиш кунини бериш бўйича ҳеч қандай буйруқ берилмаган.
Шундай қилиб, марказ директори Меҳнат кодексининг 157-моддаси талабини бузган, шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг