Тошкентда дарахтларни кўчириш борасида жамоатчилик эшитуви ўтказилади

14:09 02 Январь 2024 Жамият
341 0

26 сентябрь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жамоатчилик эшитуви ўтказилади.

Унда Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ҳудудидаги Бобур кўчасини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти билан боғлайдиган ҳамда «С.Толипов» кўчасига чиқиш ва тушувчи йўл ўтказгичлар қурилиши лойиҳаси доирасида дарахтларни кўчириш масаласи жамоатчилик билан муҳокама қилинади.

Тадбир Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани кичик ҳалқа йўлида жойлашган “Shox Med Center” клиникаси яқинида соат 16:00 да бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер