Тошкентда дарахт шохлари ёниб, иккита машинага зарар етди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида йиғиб қўйилган шох-шаббалар ёниб кетиши оқибатида иккита автомашинага зарар етди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 11 июль куни соат 18:06 да Чилонзор тумани Чилонзор 3-даҳасидаги 1-уй олдида очиқ майдонда қуруқ ўт ва дарахт шохлари ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:13 да етиб бориб, 18:23 да алангани бартараф қилган.

Маълум бўлишича, ёнғин оқибатида очиқ майдонда қуруқ ўт, дарахт тўсинлари ва шохлари ёнган. Шунингдек, «Lacetti» ва «Spark» русумли автомашиналарнинг ён кузов қисми иссиқлик таъсирида куйган.
ФВБга кўра, ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг