Тошкентда «Cobalt» ёниб кетди, жароҳатланганлар бор (+видео)
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг кўчаларидан бирида «Cobalt» автомобили бутунлай ёниб кетганлиги ҳақида видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, кеча, 20 июль куни соат 22:57 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида «Cobalt» русумли автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатга асосан ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 23:05 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да тўлиқ ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг