Тошкентда BYD ва мототцикл тўқнашиб кетди
Фото: ИИББ ЙҲХБ
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида BYD ва мототцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳодиса бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 10 март куни соат 16:10 ларда Шайхонтоҳур тумани Беруний-Пахта кўчалари чорраҳасида юз берган. Унда 42 ёшли М.А. бошқарувида бўлган BYD русумли автомашинаси ҳамда 22 ёшли З.Ф. бошқарувидаги «Kawasaki» русумли мототцикл ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида мототцикл ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг