Тошкентда BYD ва «Lacetti» иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида BYD ва «Lacetti» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ воқеа юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 13 апрель куни соат 14:30 ларда Яшнобод тумани Янги Ўзбекистон кўчасида юз берган. Унда BYD ҳамда «Lacetti» русумли автомашиналари ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида «Lacetti»нинг 2 нафар йўловчиси жабрланган, уларга шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг