Тошкентда бир-бирига туташ 4 та уйда ёнғин юз берди
Фото: Telegram
Тошкент шаҳри Олмазор туманида бир-бирига туташ 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 5 июнь куни соат 06:27 да Олмазор тумани Фаробий 4-тор кўчасида жойлашган шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 06:32 да воқеа жойига етиб бориб, 07:12 да ёнғин қуршаб олган ва 07:34 тўлиқ ўчирилган.
Аниқланишича, манзилдаги шахсий хонадонлар бир-бирига туташ бўлгани сабабли ёнғин оқибатида 4 та хонадон ёниб зарарланган.
ФВВга кўра, бахтсиз ҳодиса юз берган хонадонлардан бирида ёқилғи мойлаш маҳсулоти сақлангани тахмин қилинмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг