Тошкентда Беларусь электробуслари синовдан ўтказилади

10:24 18 Сентябр 2018 Жамият
1871 0
Фото: Aif.by

Беларуснинг “Белкоммунмаш” компанияси синовдан ўтказиш учун Тошкентга электробусни тақдим этади. Бу ҳақда компания вакили маълумотларига таяниб, Spot хабар тарқатди.

Аввалроқ, ҳокимлик Тошкент шаҳар в.б. ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва “Белкоммунмаш” бош директори Владимир Корол келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган учрашув ҳақида хабар қилган эди.

Владимир Королнинг таъкидлашича, электробус экологик тоза транспорт воситаси бўлиб, у 5−7 дақиқада зарядланади. Электробус видеокузатув тизимлари, GPS-навигация ва иқлим назорати билан жиҳозланган.

«Ўзбекистон Президенти учун кичик тақдимот ўтказдим. Мен унинг муқобил энергия манбалари ҳақида хабардорлиги ва бу соҳада аниқ режалар ҳақида ўйлашидан қойил қолдим», — деган «Белкоммунмаш» компанияси раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер