Тошкентда барпо этиладиган биринчи океанариум ҳақида баъзи маълумотлар очиқланди

14:50 10 Февраль 2020 Маданият
1248 0

Архив сурат

Тошкентдаги биринчи океанариумни яратиш устида иш олиб бораётган “Polin Group” компанияси лойиҳанинг баъзи тафсилотларини маълум қилди. Таъкидланишича, Тошкентдаги океанариум шаҳарнинг энг яхши жойларидан бирига айланади.

“Океанариумнинг умумий майдони 4300 квадрат метрни ташкил қилади. Бу ерда 3 мингдан ортиқ балиқларни кўриш мумкин бўлади. Океанариумга бир кунда 1,5 минг томошабин ташриф буюриши мумкин”, — дейилади компания хабарида.

Айтиш керакки, океанариум мамлакатнинг миллий боғида қурилади. Лойиҳа замонавий маданият ва дам олиш мажмуасини яратиш доирасида амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер