Тошкентда автомобиль ёниб кетди
Тошкентнинг Олмазор туманида «Orlando» русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа 8 декабрь куни соат 18:50 атрофида пойтахтнинг Олмазор туманида содир бўлган. Ҳайдаш вақтида автомобилнинг двигатели ёниб кетган. Ҳайдовчи дарҳол тўхтаб, машинадан тушишига улгурган.
Қайд этилишича, ёнғин ўчирилган, ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг