Тошкентда автобуслар тезлиги 50 км/соатгача чекланади

02:58 17 Август 2024 Жамият
480 0

Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга қарашли барча автобусларнинг максимал тезлиги махсус дастурий таъминот ёрдамида 50 километр/соатга туширилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Компания вакилига кўра, бундан мақсад — йўловчилар хавфсизлигини ошириш ва кўчаларда содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдан иборат.

«Бу дастур қилинганидан кейин автобус тезлиги 50 км/соатдан кўтарилмайди», дейди у.

Қайд этилишича, тезлиги чекланган автобусларнинг олд ойналарига «50» огоҳлантирувчи белгиси ёпиштириб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер