Тошкентда автобусда ёнғин чиқди
Ижтимоий тармоқда «Тошкентда автобусда ёнғин чиқди» сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 14:50 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган З.С. 12-сонли автобус саройига тегишли бўлган, 01 159 FCA давлат рақам белгили, йўловчи ташувчи автобусни 47-йўналишда бошқариб кетаётган вақтида, автобуснинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг