Тошкентда автобус йўналишлари бўйича қатор ўзгартиришлар киритилди

11:06 02 Август 2024 Жамият
605 0

Тошкент шаҳар жамоат транспорти фаолиятини мақбуллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2 август кунидан бошлаб, автобус йўналишлари бўйича қатор ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан:

  • 28-сонли Янгиобод мавзеси—Тиббиёт академияси йўналишда ўта катта сиғимли King Long русумли автобуслар;
  • 32-сонли Сергели 6а-мавзеси—Гулобод кўчаси йўналишда Yutong русумли электробуслар;
  • 119-сонли Қўйлиқ 1-мавзеси—Юнусобод деҳқон бозори йўналишда Yutong русумли электробуслар;
  • 121-сонли Юнусобод мавзеси 9-даҳа—Чинни бозори йўналишда ўта катта сиғимли King Long русумли автобуслар;
  • 156-сонли Қипчоқ метроси—Ғалаба маҳалласи йўналишда MAN русумли автобуслар;
  • 174-сонли Жумабозор қўрғони—Авиасозлар АШБ йўналишда Yutong CNG русумли автобуслар билан йўловчиларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер