Тошкентда автобус бекатларини яхшилаш режалаштирилмоқда
Фото: Иллюстратив фото
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг автобус бекатларини ташкил этиш тўғрисидаги қарори муҳокамага чиқарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарор Президентнинг «Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва ундан келиб чиқадиган Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида қабул қилинди.
Аҳоли ва меҳмонлар учун қулайликлар яратиш учун бекатларни стандарт лойиҳа асосида жиҳозлаш таклиф этилмоқда.
Қарорда тадбиркорлик субъектларига электрон аукционлар ўтказиш орқали ер участкаларини ижарага бериш ҳуқуқида вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисидаги низом ўрин олган.
2022 йил охиригача ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида тартибга солиш учун 280 та автобус бекатларини кимошди савдосига қўйиш мўлжалланмоқда.
Жорий йилнинг 1 сентябрга қадар савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган мавжуд автобус бекатларида йўловчилар, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш чоралари кўрилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг