Тошкент шаҳрида йўловчи автобуси ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 18 декабрь куни соат 21:07 да Юнусобод тумани Амир Темир шоҳкўчасида ҳаракатланган йўналишдаги автобусда ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, иккита ёнғин-қутқарув экипажи соат соат 21:13 да ҳодиса жойига этиб борган ва ёнғин соат 21:23 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Шунингдек, 18 декабрь куни соат 18:04 да Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган МАN русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл юзидаги бетон тўсиққа бориб урилган. Тўқнашув оқибатида машинада ёнғин чиққан.
Вилоят ФВБ ходимлари ҳодиса юзасидан берилган хабарга кўра, воқеа жойига соат 18:08 да етиб бориб, 18:14 да алангани батамом ўчирган.
Ёнғин оқибатида автомобилнинг салон қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса туфайли тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг