Тошкентда аҳоли орасида 113 кишида коронавирус аниқланди
2020 йил 19 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 607 (+178) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 113 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 26 нафар, Сирдарё вилоятида 14 нафар ҳамда Андижон вилоятида 11 нафар, жами 51 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 9 178 (+51) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 7 344 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг