Тошкентда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин чиқди

17:05 13 Апрель 2026 Жамият
169 0

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган аҳоли хонадонида ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 13 апрель куни соат 13:27 да Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:33 да етиб бориб, соат 13:47 да ёнғинни қуршаб олиб, 13:49 да тўлиқ ўчиришга эришган.

Қайд этилишича, аланга оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер