Тошкентда 6000 доллар эвазига фуқарони ўқишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

23:34 09 Февраль 2022 Жамият
724 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Сергелида фуқарони университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.М. бошқа бир фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унинг жиянини юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер