Тошкентда 6 миллиард сўмдан ортиқ криптовалюта билан ноқонуний операцияларни амалга оширган йигит қўлга олинди

21:17 08 Апрель 2026 Жамият
497 0

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 6 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда криптовалюта билан ноқонуний операцияларни амалга оширган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мутахассислар Сирдарё вилоятида туғилган 21 ёшли йигитнинг телефонини текширишганда, унинг йирик ҳажмдаги крипто-активлар билан боғлиқ операциялар билан шуғуллангани аниқланди. У P2P операциялари орқали ноқонуний равишда транзакцияларни амалга оширган ва 556 100 USDT дан ортиқ (6,7 миллиард сўмдан зиёд) даромад кўрган.

Ушбу шахс ноқонуний фаолиятини Bitget иловаси орқали амалга оширгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (Крипто-активлар айланиши соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер