Тошкентда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 11 июнь куни соат 16:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида ҳайдовчилар — 1995 йилда туғилган Б.Д. бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомашина, 1995 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашина, 1960 йилда туғилган Й.К. бошқарувида бўлган «King Long» русумли автомашина, 2003 йилда туғилган М.О. бошқарувида бўлган «Spark» русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Шаҳар ЙҲХБга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг